Ўзбекистон иқтисодиётида бандлар сони 12,52 млн кишига тенг

Дата: 10:34, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида 12,52 млн киши банд эди, бу 2012 йилдагига қараганда 2,5% кўп, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, савдо, умумий овқатланиш, товарлар реализацияси ва тайёрлов (3,7%), турар-жой-коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизматнинг ноишлабчиқариш соҳаларида (3,6%), қурилишда (3,5%), транспорт ва алоқада (3,5%), қишлоқ ва ўрмон хўжалигида (3,3%) бандлар сони ошаётганлиги кузатилмоқда.
Хусусий тармоқда бандлар улуши 81,2% (2012 йилда 80,7%) етди. 2013 йилда ишсизлар сони 639,7 минг кишини ташкил этди, ишсизлик даражаси эса иқтисодий фаол аҳолининг 4,9% тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: