Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 180 баробарга ошди

Дата: 17:02, 24-12-2019.

Тошкент. 24 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 2000 йилда 744,5 млрд сўмдан 2019 йил январь-сентябрь ойларида 134029,4 млрд сўмга, яъни 180 баробарга ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, инвестицияларнинг кескин ўсиши 2016 йилдан бошлаб кузатила бошлади, уларнинг ҳажми 50 трлн. сўмлик психологик белгидан ошиб, 51,232 трлн сўмни ташкил этган. 2017 йилда мамлакат 72155,2 млрд сўмни, 2018 йилда эса 124231,3 млрд сўмни жалб этди.

Айни пайтда 2000 йилдан (744,5 млрд сўм) 2015 йилгача (44810,4 млрд сўм) инвестиция ҳажми 60 баробар ошди.

Сурат манбаи: uz.sputniknews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: