Ўзбекистон иқтисодиётининг ЙТҲ кўрган йиллик зарари $1,5 млрдни ташкил қилади

Дата: 14:27, 22-07-2015.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ЙТҲ кўрган йиллик иқтисодий зарари ЯИМ 2,8% (Ўзбекистон МБ курси бўйича $1,5 млрдни) ташкил қилади. Бу ҳақидаги маълумотлар “ТРАСЕКА (Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлаги) – Йўл ҳаракати хавфсизлиги II” лойиҳаси доирасида чоршанба куни эълон қилинди.

“Бу лойиҳа иштирокчилари орасидаги энг қуйи кўрсаткичлардан бири. Лекин ушбу маблағ жуда ҳам катта ва уни қисқартириш мақсадга мувофиқ”, – деди лойиҳа эксперти Деян Йованов Тошкентда ТРАСЕКА шафелигида йўл ҳаракати ҳавфсизлиги аудитига бағишлаб ўтказилган семинарда.

Лойиҳа эксперти фикрига кўра, Ўзбекистонда ҳудуд мамлакатлари орасида йўлларда ўлим ҳолатлари бўйича энг қуйи кўрсаткичлар қайд этилган бўлиб, ҳар 100 минг аҳолига 11,32 кишини ташкил этади.

“Бу қувонарли ҳол, аммо Швецияда ушбу кўрсаткич 3 кишини ташкил қилади ва сизларда ҳам ушбу натижага етиш учун барча имкониялар бор”, – деб таъкидлади Д.Йованов.

Семинарда ЙТҲ бўйича мавжуд маълумотларини баҳолаш, улар ҳақида маълумотлар йиғиш бўйича илғор тажриба, институционал яхшилашлар, ҳавфсиз инфраструктурани яратиш кабилар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамизки, “ТРАСЕКА (Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлаги) – Йўл ҳаракати хавфсизлиги II” лойиҳаси минтақадаги 10 мамлакатга (Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистон) йўл ҳаракати ҳавфсизлиги соҳасида кўмак беришга қаратилган. Лойиҳа 2014-2015 йилларга мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: