Ўзбекистон иқтисодёти тез ўсаётган мамлакатлар бешлигига кирди

Дата: 12:12, 19-06-2015.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бутунжаҳон иқтисодий форумининг (БИФ) иқтисодёти энг тез ўсаётган мамлакатлари бешлигига кирди, деб хабер беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар БИФ ва Business Insider UK томонидан тайёрланган “Дунёнинг тез ўсаётган 13 мамлакати” таҳлилида келтирилади.

Хужжатда 2014-2017 йилларда прогноз бўйича ЯИМ энг юқори ўртача йиллик ўсиш суръатлари кўрсатаётган 13 мамлакат келтирилган. Таҳлилга асос қилиб Жаҳон банкининг “Глобал иқтисодий истиқболлар” маърузаси олинган.

“2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 7,6%, 2016 йилда 7,8% ва 2017 йилда 8% ташкил қилади. Натижада, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўртача йиллик ўсиш кўрсаткичлари 2014-2017 йилларда 7,87% ташкил этади. Бу дунёдаги бешинчи натижадир”, – деб таъкидланади таҳлилда.

Эслатиб ўтамизки, Бутунжаҳон иқтисодий форуми Давосда ҳар йили ўтказадиган учрашувлари билан танилган швейцария нодавлат ташкилотидир. Ушбу учрашувга етакчи бизнесменлар, таниқли сиёсий арбоблар, мутаффаккирлар ва журналистлар таклиф этилади. Форумда жаҳондаги энг долзарб муаммолар муҳокама қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: