Ўзбекистон ИҲТнинг Жиддадаги тадбирларида иштирок этади

Дата: 15:57, 27-04-2017.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Жиддадаги тадбирларида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги жорий раислиги доирасида мамлакатимиз делегацияси ИҲТ Юқори мансабдор шахслари ва Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича Ислом комиссиясининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Муассаса маълумотига кўра, тадбирлар 27 апрел-2 май кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: