Ўзбекистон ички бозорида автомобилларнинг нархи ошиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Дата: 14:55, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – Ўзбекистон ички бозорида GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг нархи ошиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади, дея хабар беради 12uz.com нашри.
“Ўзавтосаноат” компаниясининг матбуот котиби Жасур Акрамов Асакадаги автомобиль заводида ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг Ўзбекистон ички бозоридаги баҳоси 7 фоиздан 12 фоизгача ошганлиги ҳақидаги хабарларни радъ қилди.
“Ушбу маълумот ҳақиқатга зид”, - дея қайд этди компания вакили. Эслатиб ўтамизки, бундан бир оз илгари 12uz.com ички бозорда автомобиллар нархи ошиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: