Ўзбекистон ички ишлар органларида лавозим маошидан 50 фоиз миқдорда жарималар жорий этилади

Дата: 17:32, 05-12-2017.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ички ишлар органларида лавозим маошидан 50 фоиз миқдорда жарималар жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу Ўзбекистон президентининг “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва улар хизматини ташкил қилиш тартибларини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган. Ҳужжат Ўзбекистон ИИВ сайтида эълон қилинган. 

“2018 йил 1 январдан ички ишлар органларининг хизмат интизомини қўпол равишда бузган, хизмат вазифасига масъулиятсиз ёндашган ёки ишининг самараси паст бўлган ходимларига нисбатан лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда ушлаб қолиш интизомий жазо чораси қўлланиши мумкин бўлган тартиб жорий этилмоқда”, - дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, ҳар чорак якунлари бўйича лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида пул ушлаб қолиш ёки шу миқдорда рағбат пули қўшим бериш тартиби қўлланади.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: