Ўзбекистон Ички ишлар вазири 16 ГАИ ходимини ишдан ҳайдади

Дата: 22:59, 22-05-2014.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев сешанба куни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг (илгариги ГАИ) бутун шахсий таркибини таклиф қилди ва йиғилиш вақтида ушбу бошқарма ходимларининг коррупция ва юлғичлик фактлари акс этган, ҳужжатлаштирилган далилларни намойиш этди, деб ёзади “Новый век” газетаси.
Учрашув пойтахтдаги “Туркистон” саройида бўлиб ўтди.
“Катта экранда ходимларга ҳайдовчилардан пора олиш ҳолатларининг видеокамерага ёзиб олинган тасвирлари кўрсатилган, суратга олиш ишлари ИИВнинг тезкор гуруҳи ходимлари томонидан амалга оширилган”, - деб қайд этди газета манбаси.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжатлаштирилган видеоёзувларда қайд этилган ва йиғилишда қатнашган 16 нафар ходим видеонамойиш якунига етиши билан ўз хизмат вазифасидан бўшатилган.
“ИИВнинг янги раҳбари қўли эгри ходимларга қарши курашиш ниятида. ИИВ ходими шаънига доғ туширураётган ходимларни аниқлашга қаратилган тадбирлар доимий равишда ўтказиб турилади”, - деди газета суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамизки, Адҳам Аҳмадбоев Ўзбекистон Ички ишлар вазири лавозимига 2013 йил декабрида тайинланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: