Ўзбекистон ИИВ Академияси 10 мингдан ортиқ олий юридик маълумотли мутахассислар ва 10 мингдан ортиқ мутахассис-сержантлар тайёрлади

Дата: 09:31, 22-04-2014.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ИИВ Академиясида 10 мингдан ортиқ олий юридик маълумотли мутахассислар ва 10 мингдан ортиқ мутахассис-сержантлар тайёрланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бундан ташқари, олий академик курслар базасида 550 раҳбар-офицер тайёргарликдан ўтди.
Академия бошлиғи генерал-майор Шавкат Икрамов таъкидлашича, мустақилликнинг илк йилларида мамлакат президенти ташаббуси билан ташкил этилган ИИВ Академияси бугунда ички ишлар органлари учун малакали мутахассисларни тайёрловчи етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: