Ўзбекистон ИИВ блокпостларни ёпмоқда

Дата: 17:08, 04-01-2018.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ўз расмий сайтида республика вилоятлари чегараларида 21 та мунтазам йўл-патруль хизмати постлари, 14 та блок постлар ва 19 та тўсиқ постларнинг фаолияти тугатилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ИИВда вилоятлар ўртасидаги постларнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича махсус гуруҳлар тузилган. Бошланғич таҳлил якунлари бўйича 66 постларни тугатиш ҳақида хулосалар чиқарилган.

Эслатиб ўтамизки, вилоятлар ўртасидаги постларни ёпиш зарурлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев парламентда 2017 йил 22 декабдаги мурожаатномасида баён қилган эди.

ИИВ маълумотларига кўра, вилоятлар ўртасида жами 133 пост бўлиб, булардан 60 таси ЙПХ постлари ва 73 таси мунтазам йўл-патруль хизмати постларидир. 

Сурат манбаи: http://www.20khvylyn.com/life/advise/tips_20295.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: