Ўзбекистон ИИВ кадрлар тизимида 7 янги ўзгаришлар амалга оширилди
Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ИИВ кадрлар тизимида 7 янги ўзгаришлар амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ИИВнинг “Постда” муасасавий газетаси маълумотларига кўра, Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмедбоев икки вилоят ички ишлар бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, икки туман ИИБ ва бир шаҳар бўлими янги бошлиқларини тайинлади.
Унга кўра, полковник Азиз Бобохўжаев Тошкент вилоят ИИБ бошлиғи этиб, полковник Рустам Жўраев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи қилиб тайинланди. Подполковник Рустам Абдуллаев Тошкент вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, вилоят ИИБ Тергов бошқармаси раҳбари этиб, подполковник Равшан Абдуалимов Сурхандарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, вилоят ИИБ ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Бундан ташқари, подполковник Умид Азимов Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Самад Турдиев ушбу вилоят Китоб тумани ИИБ бошлиғи, майор Умиджон Бойхонов Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ИИБ бошлиғи қилиб тайинланди.


