Ўзбекистон ИИВ пойтахтдаги йирик лаваш марказидаги ёнғин сабабини маълум қилди

Дата: 12:15, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги пойтахтдаги йирик лаваш марказларидан бирида ўтган ҳафта бўлиб ўтган йирик ёнғин сабабларини маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Totoos Food” МЧЖга тегишли лаваш марказидаги ёнғин электр шитидаги қисқа туташув сабабли келиб чиққан. Ёнғин 25 кв. метр майдондаги том, омборхона ва ходимлар хонасининг қурилиш конструкцияларини кул қилди. Натижада юқори ҳарорат туфайли омборхонада сақланаётган тўрт маиший газ баллонларидан бирида портлаш юз берди”, - дейилади Ўзбекистон ИИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: