Ўзбекистон ИИВ раҳбари кейинги 20 йилда илк маротаба Тожикистонга ташриф буюради

Дата: 18:05, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ИИВ раҳбари кейинги 20 йилда илк маротаба Тожикистонга ташриф буюради, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Июн охирида Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов  Тожикистонга ташриф буюради”, - деб таъкидлашди ТР ҳукумати куч тизими муассасасида.

Ўзбекистонлик меҳмон МДҲ аъзо давлатлар ички ишлар вазирларининг Душанбеда 27-29 июнда бўлиб ўтувчи Кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, у Душанбеда Тожикистон ИИВ раҳбарияти ва ҳукумат куч тизимининг бошқа амалдорлари билан учрашади.

Ўзбекистон ИИВ ўша пайтдаги раҳбари Зокир Алматов Душанбега деярли 20 йил олдин ташриф буюрган. Ўтган вақт давомида икки мамлакат куч тизимлари трансчергаравий алоқаларга эга бўлган жиноий гуруҳларга қарши биронта ҳам биргаликдаги операция ўтказишгани йўқ.

Эслатиб ўтамизки, А.Азизов Ўзбекистон ИИВ раҳбари лавозимига жорий йил январда тайинланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: