Ўзбекистон ИИВ Рамазон ҳайитда масжидларни қўриқлашни кучайтиради
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Рамазон ҳайитини байрам қилиш кунида кучайтирилган режимда ишлашни давом эттиради, деб хабар берди REGNUM АА республика ИИВ вакили.
Унинг сўзларига кўра, байрам кунлари одамлар кўп тўпланадиган масжидларни қўриқлашга алоҳида эътибор берилади.
“Шунингдек, ушбу кунларда фуқаролик жамияти, маҳаллалар ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ишлари ўтказилади”, - деб таъкидлади агентлик суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармони билан чоршанба, 6 июл куни дам олиш куни деб эълон қилинган.
Рамазон ҳайит – Ўзбекистондаги асосий диний байрамлардан бири бўлиб, муқаддас Рамазон ойида мамлакатнинг минглаб масжидларида Хатми Қуръон тадбирлари ўтказилди, таровеҳ номозлари ўқилди. Мусулмонлар Қуръони-каримни тўлиқ тинглаб, Яратгандан тинчлик ва фаровонлик сўриб ибодат қилиш имкониятига эга бўлдилар.