Ўзбекистон ИИВ тизимида Пробация хизмати иш бошлади

Дата: 11:34, 07-01-2019.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – 1 январдан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) тизимида Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ) ҳузурида ташкил этилган янги таркиб – Пробация хизмати иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қайд этилишича, ИИВ ЖИЭББ ҳузуридаги янги тузилманинг бошлиғи этиб полковник Маҳамадали Исмоилов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Пробация хизмати Ўзбекистон президентининг “Жиноий ижро қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори билан кшўзда тутилган (№ПҚ-4006, 2018 йил 7 ноябр).

У ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида ташкил этилди.

Хизматнинг асосий вазифаларига ИИОнинг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни (жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ва ҳ.к.) ижро этиш бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда самарали ташкил этиш кабилар киради.

Янги таркиб ижтимоий, педагогик ва профилактика соҳаларида иш тажрибасига эга офицерлардан шакллантирилмоқда. Шунингдек, унга ИИОнинг катта тажрибага эга пенсионерларини ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: https://www.norma.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: