Ўзбекистон ИИВ Тошкент вилоятидаги турар-жой-колонияси ҳақидаги мақолада келтирилган фактларни радъ этмоқда

Дата: 13:25, 14-11-2018.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ИИВ Тошкент вилоятидаги турар-жой-колонияси ҳақидаги мақолада келтирилган фактларни радъ этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқинда интернет сайтларида Тошкент вилоятида жойлашган турар-жой-колонияси фаолиятининг айрим масалаларига дахлдор мақола чоп этилди. Мақолада турар-жой колониясида эркаклар ва аёл маҳбуслар сақланаётгани, уларнинг айрим ҳуқуқлари бузилаётгани, хусусан, эркак маҳкумлар яшовчи бинода овқат тайёрлаш учун жой йўқлиги, аёл маҳкумларнинг ювиниш ва хожатхонаси санитария-гигиена меъёрларига мос келмаслиги таъкидланган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими хабарида.

Мақолада келтирилган “муаммоларни” судланган эркак ва аёлларни сақлашнинг реал шароитлари билан таққослаш Тошкент вилоятида жойлашган турар жой колонияда маҳбусларнинг яшаши учун барча зарур шароитларга эга эканини кўрсатди. Ювиниш ва хожатхонага мўлжалланган бинолар маҳбуслар учун ётоқхоналарда жойлашган ва замонавий санитария-гигиена воситалари билан жиҳозланган бўлиб, корхона ҳовлисида жойлашган эски хожатхона ва ювиниш жойлари бир неча йил давомида ишлатилмайди.

“Колонияда маҳбуслар учун овқатланиш ва овқат тайёрлаш учун ётоқхона биносидан алоҳида бўлиб, зарур ошхона анжомлари билан жиҳозланган. Турар жой колониясида маҳкумлар мобиль телефонлардан эркин фойдаланишади ва қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашиши учун чекловлар йўқ. Жозони ўташ муассасаларининг маҳкумларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги фаолияти, уларга нисбатан ноқонуний усулларни қўллашнинг олдини олиш ишларини доимий идоравий назорат ва прокуратура назорат қилади”, - дейилади хабарда.

Жазоларни ижро этиш бош бошқармаси ва унга бўйсунувчи муассасаларида ҳар куни 9-00 дан 18-00 гача фуқаролар қабул қилинади (ўртача кунига 50 дан ортиқ фуқаролар қабул қилинади).

“2018 йилда ЖЎББга маҳбуслар ва уларнинг қариндошларидан олинган барча шикоятлар таҳлили Тошкент вилоятида жойлашган турар-жой колониясининг фаолияти тўғрисида 275 та шикоят келиб тушганлигини кўрсатди. Уларнинг аксарияти маҳкумга нисбатан кечиримлилик актини қўллаш ёки судланганидан аввал яшаган бошқа яқин жойга кўчириш тўғрисида аризалардир. Маҳкумлардан ёки уларнинг қариндошларидан ҳеч қандай шикоят бўлмаган.

“Хулосада шуни қайд этиш зарурки, жазони ижро этиш тизимида халқаро стандартлар асосида маҳкумларни сақлаш ва муомила қилиш шароитларини яхшилаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрилмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: rus.ozodlik.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: