Ўзбекистон ИИВ яна 12та йўл-патруль хизмати постлари ва блок постларни тугатди

Дата: 17:01, 06-01-2018.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти расмий сайтида вилоятлар чегарасида яна 12та мунтазам йўл-патруль хизмати постлари ва блок постларнинг фаолияти тугатилгани ҳақида хабар қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Натижада жами 66та постлар, шундан 23таси мунтазам йўл-патруль хизмати постлари, 19таси блок постлар ва 24таси тўсиқ постлари олиб ташланди.

Эслатиб ўтамизки, вилоятлар чегарасидан мамлакат автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатаётган постларни ёпиш зарурлиги ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айтиб ўтган эди.

Кейинчалик, Ўзбекистон ИИВ Пўлат Бобожонов вилоятлар орасидаги 133 постлардан 66таси тугатилиши ҳақида маълум қилган эди.

ИИВ бундан олдинроқ 21та ЙПХ, 14та блок постлар ва 24та тўсиқ постлар олиб ташлангани ҳақида хабар берган эди.

Сурат манбаи: https://news.yandex.ru/Uzbekistan

Янгилик билан ўртоқлашиш: