Ўзбекистон ИИВ яна бир оператив сайт очди
Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан tergovdepartamenti.uz сайти очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ИИВ матбуот хизматининг маълумотига кўра, ушбу веб-сайт аҳолини Тергов департаменти фаолияти ҳақида, жойларда департаментнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, уни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисида аҳолини хабардор қилиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш мақсадида яратилган.
Шунингдек, сайт мурожаат этувчиларни, жабрланувчи ва бошқа тоифадаги шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган масалалари юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида хабардор қилиб бориш механизмини жорий этади.
Шу билан бирга, веб-сайт фуқаролар томонидан эксперт-криминалистика, ахборот ва тергов фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича кўп бериладиган саволларга жавоб олиш имконини беради.
Сурат манбаи: http://protoday.uz/uz/84260