Ўзбекистон ИИВ ЖИББ собиқ раҳбарининг қўлга олингани рад этди

Дата: 17:00, 16-03-2018.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг (ЖИББ) собиқ бошлиғи қўлга олингани рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Баъзи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиев ушлангани ҳақидаги хабар нотўғри тарқатилгани аниқланди”, - дейилади ИИВ хабарида.

Таъкидланишича, полковник Абдукарим Шодиев 2017 йилнинг август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факультет бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, яқинда ижтимоий тармоқдаларда А. Шодиевнинг қўлга олингани ҳақида хабар чиққан эди.

 

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/03/15/mvd/

Янгилик билан ўртоқлашиш: