Ўзбекистон ИИВда қатор тайинловлар бўлиб ўтди

Дата: 17:16, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор янги тайинловлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда.

Жумладан, Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан генерал-майор Қодиров Ғайрат Тоирович Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Нишонов Шуҳрат Юсупович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, подполковник Турсунов Рустам Раҳмонович Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 

Сурат манбаи: http://www.xs.uz/uzkr/post/kartoshka-etishtiruvchilar-uyushmasiga-rais-tajinlandi

Янгилик билан ўртоқлашиш: