Ўзбекистон ИИВда ХХР ИИВнинг делегацияси қабул қилинди
Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирининг ўринбосари Ли Вей бошчилигидаги делегация ташриф билан келди, деб хабар беради муассаса матбуот хизмати.
Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди.
“Расмий учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирликлари ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди”, - дейилади хабарда.
Учрашувда ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Цзян Янь ҳам иштирок этди.
Учрашув ўзаро самимий ва ишчан кайфиятда ўтди.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/politika/19284-v-uzbekistane-smenilsya-glava-mvd.html