Ўзбекистон икки халқаро конвенцияга қўшилди

Дата: 12:27, 28-08-2019.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон икки халқаро конвенцияга қўшилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президент томонидан 2019 йил 27 августда имзоланган қонунларга мувофиқ халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) қуйидаги конвенциялари ратификация қилинди: қишлоқ хўжалигида меҳнат назорати тўғрисидаги 129-сонли конвенция (Женева, 1969 йил 25 июнь), 81-сонли саноат ва савдо назорати тўғрисидаги конвенция (Женева, 1947 йил 11 июль)", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) – БМТнинг ихтисослаштирилган муассаси бўлиб, у меҳнат муносабатларини тартибга солиш масалалари билан шуғулланадиган халқаро ташкилотдир. Бугунги кунда ХМТ иштирокчилари 187 давлатдан иборат. 1920 йилдан буён ташкилотнинг штаб-квартираси – Халқаро меҳнат бюроси Женевада жойлашган.

Сурат манбаи: bravica.su

Янгилик билан ўртоқлашиш: