Ўзбекистон икки юқори тезликдаги Talgo-250 йўловчи электр поездига эга бўлади

Дата: 17:30, 13-05-2019.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон икки юқори тезликдаги Talgo-250 йўловчи электр поездига эга бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижасида «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси (Испания) билан икки юқори тезликда Talgo-250 йўловчи электр поездларини, тўртта эконом класс вагонларини, умумий қиймати 57,5 млн еврога тенг бўлган захира қисмлар ва хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар ускуналари хариди бўйича шартнома имзоланди", дейилади Вазирлар Маҳкамасининг “Talgo-250 иккита юқори тезликда йўловчи электр поездларини ва тўртта эконом класс вагонларини (Испания) сотиб олиш"Лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори матнида.

Бундан ташқари, Испания ҳукумати лойиҳа доирасида Испания компаниялари корпоратив интернационаллаштириш фонди томонидан кредитни тақдим этишни маъқуллади. Испания компаниялари доирасида лойиҳа "Сотиб олиш икки юқори тезликда йўловчи электр поездлар Talgo-250 ва тўртта эконом класс вагонларининг (Испания)" умумий қиймати 57,5 миллион евро 30 йилга, шу жумладан, имтиёзли даври - 10 йил, фоиз ставкаси йиллик 0,05% га мўлжалланган.

Лойиҳани амалга ошириш даври-2019-2021 йиллар.

Бунда Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси 15,3 миллион евро эквивалентида, шу жумладан 14,37 миллион евро солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 934,4 минг евро эквивалентидаги маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.

Сурат манбаи: talgo.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: