Ўзбекистон иккинчи тезюрар Talgo поездини олди
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон янада кўпроқ йўловчи ташиш имконияга эга бўлган иккинчи тезюрар Talgo поездини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
Таъкидланишича, янги замонавий электропоездда эконом тоифали вагонлар сони 2тага кўп бўлиб, бир рейсда 287 йўловчига мўлжалланган.
Поезд Afrosiyob паркидаги тўртинчи поезд бўлди. Бундан олдинроқ, март ойида Тошкентга янги бичимдаги икки Talgo таркибидан биринчиси келтирилган эди.
Эндиликда Afrosiyob поездлари ҳаракатининг янги жадвали ишлаб чиқилмоқда.
Испаниянинг Patentes Talgo S.L.U ширкати билан “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК ўртасидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш бўйича шартнома 2015 йил 6 ноябрда имзоланган эди.