Ўзбекистон илм-фанга ажратиладиган харажатларни белгилаб олди

Дата: 14:10, 17-07-2018.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон илм-фанга ажратиладиган харажатларни белгилаб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда “Илм-фан” моддаси бўйича ажратилаётган маблағлар доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан, давлат-хусусий илмий кластерларини яратишга, илмий-техникавий тадқиқотларни республика иқтисодиёти тармоқлари ва минтақалар эҳтиёжларига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришни амалга ошириш учун маблағларнинг камида 20 фоизи йўналтирилишини назарда тутсин”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори матнида.

Шунингдек, ушбу маблағлар илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштиришга, шу жумладан, бюджет маблағлари олувчилар фаолиятини тегишли маслаҳатчилар томонидан экспертизадан ўтказиш, қўллаб-қувватлаш, халқаро стандартларга мувофиқ бизнес-режаларни тайёрлашга грантлар ажратишга йўналтирилади.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/oz/2018/03/04/fan/

Янгилик билан ўртоқлашиш: