Ўзбекистон Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида деярли 3,5 трлн акциялар мавжуд
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қимматли қоғозлар маркзий депозитарийсида 3 трлн 465 млрд 437,9 млн дона акциялар мавжуд, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Улар 626 акционерлик жамиятлари томонидан чиқарилган бўлиб, умумий қиймати 31 трлн 736 млрд 840 млн сўмга тенг.
Давлат рақобат қўмитаси маълумотига кўра, шунингдек, Alfa Group ўзбек-британ ҚК 70 млрд сўмлик акциялари ҳам ҳисобга қўйилди.
“O'zbekiston sanoat-qurilish banki” АЖ (Фарғона вилояти) 21-чиқарилишдаги жойлаштирилмаган акциялари, “Agrokimyohimoya” АЖ (Бухоро вилояти) 3-чиқарилишдаги 220 млрд 214 млн сўмлик акциялари ҳисобдан чиқарилди.