Ўзбекистон импортга боғланиб қолмаслик учун 2016 йилга бориб иккинчи шакар заводи қуради

Дата: 19:35, 23-07-2014.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – “Ангрен Шакар” ХК МЧЖ Тошкент вилоятида шакар заводини ишга туширди. У мамлакатнинг шакарга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига асосланган ҳолда.
2012 йилнинг майида сингапурнинг Welton International, Kito Investment ва австриянинг SЕID Handelsgesellschaft m.b.H компаниялари “Ангрен” махсус саноат ҳудудида “Ангрен Шакар” ХК МЧЖни ташкил қилган эдилар. Заводнинг қуввати – кунига 1 минг тонна шакар ишлаб чиқаришга тенг. Германиянинг BMA AG компанияси лойиҳанинг бош пудратчиси бўлди. Қиймати $108,5 млнлик лойиҳани молиялаштириш таъсисчиларнинг сармоялари ва кредитлар ҳисобига амалга оширилмоқда.
Сингапурнинг Welton International, Kito Investment ва австриянинг SЕID Handelsgesellschaft m.b.H компаниялари республикадаги шакар ишлаб чиқарувчи ягона корхона – “Хоразм-шакар” ОАЖнинг таъсичилари ҳисобланади. Бу ердаги технологик линиянинг қуввати ҳам кунига 1 минг тонна шакар чиқаришга етади.
Бозор иштирокчиларининг маълумотларига кўра, иккинчи шакар заводининг ишга туширилиши 2016 йилга бориб шакар импортини йилига 20-30 минг тоннагача қисқартишга имкон беради. Ўзбекистоннинг шакарга бўлган эҳтиёжи эса йилига 750 минг тонна атрофида ташкил қилади. Бунинг 350 минг тонна атрофида бугунда четдан харид қилинади. 2013 йилда “Хоразм-шакар” ишлаб чиқаришни 10,3% ошириб, 356,5 минг тоннага етказди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: