Ўзбекистон Инчхонда Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни олди

Дата: 17:48, 28-10-2014.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Инчхондаги II Параосиё ўйинларида Марказий Осиё мамлакатлари орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

27 спортчидан иборат Ўзбекистон делегацияси енгил атлетика, дзюдо, сузиш ва ўқ отиш мусобақаларида қатнашди.

Жамоа ҳаммаси бўлиб 31 медални қўлга киритди, бундан 22 олтин, 5 кумуш ва 4 бронза медаллардир.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон барча жамоалар орасида 5 ўринни эгаллади.

Илгари ЎзТАГ хитойнинг Гуанчжоусида бўлиб ўтган сафарги ўйинларда Ўзбекистон паралимпиачилари бир олтин, икки кумуш ва уч бронза медаллар олганлиги ҳақида хабар берган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: