Ўзбекистон Ҳиндистонда янги савдо уйи очди

Дата: 09:59, 23-08-2017.

Ташкент. 23 августа. УзТАГ – Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтрейд” компанияси Деҳлида савдо уйини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги савдо уйи Ҳиндистон бозорида экспорт ҳажмини ошириш ва Ҳиндистон бозоридаги мавқени мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Мазкур тузилма доирасида доимий равишда фаолият кўрсатадиган шоурум кўринишидаги савдо кўргазмаси ташкил этилади. Унда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилади”, - деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизматида.

Бундан ташқари, Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон делегациялари ўртасида бизнес-форум ўтказилди. Ундаги музокаралар марказида асосан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ўзаро маҳсулот етказиб бериш тизимини такомиллаштириш масалалари бўлди.

“Ўзтрейд” компанияси тадбир якунлари бўйича Ўзбекистондан Ҳиндистонга $30 млнлик дуккакли экинлар, қизилмия пояси, текстиль ва бошқа маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади

Янгилик билан ўртоқлашиш: