Ўзбекистон Ҳиндистондаги “Sambhav 2016” форумида тақдим этилди

Дата: 17:28, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари  Ҳиндистондаги инклюзив санъат бўйича “Sambhav 2016” форумида тақдим этилди. Ушбу тадбир 11-14 ноябр кунлари Деҳлида (Ҳиндистон) бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бадиий академия маълумотларига кўра, форумда Афғонистон, Австралия, Бангладеш, Бутан, Эрон, Кения, Непал, Россия, Жанубий Африка ва бошқа давлатлар маданият ва санъат вакиллари қатнашдилар.

Ўз ижодий салоҳиятини санъат соҳасида мужассам қилаётган жисмоний имконияти чекланган кишилар форумнинг асосий иштирокчилари бўлдилар.

 Ўзбек делегацияси таркибига Жасур Жумаев кирган бўлиб, у жисмоний имконияти чекланганига қарамасдан ҳинд форуми иштирокчиларини оддий сомондан ясалган бадиий ишлари билан ҳайратга солди.

“Sambhav 2016” доирасида  Ўзбекистан Республикаси Бадиий академияси ва Ҳиндистон “A.L.P.A.N.A” Ижро санъатлари ва меъёрий фаолиятга ўргатиш уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: