Ўзбекистон Индонезиея билан ердан фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

Дата: 15:31, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида Индонезия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Геде Пасек Суардика бошчилигидаги Индонезия ҳудудий палата раисларидан (Сенат) ташкил топган делегация ерни ҳуқуқий ҳимоя қилишда Ўзбекистон тажрибаси билан танишди.

Учрашув давомида тарафлар ердан фойдаланиш, унинг холатини сақлаш ва ҳимоя қилиш, унумдорлигини ошириш, давлат ер кадастрларини юритиш, шунингдек, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича тизимли давлат назоратини амалга ошириш каби масалаларда ўзаро тажриба алмашдилар.

Хусусан, Давергеодезкадастр қўмитаси мутахассислари Индонезия делегацияси вакилларини қўмита фаолияти билан яқиндан таништирдилар.

Сурат манбаи: https://pesticideguy.org/2013/06/04/herbicide-use-on-cotton-farms-could-greatly-increase-income-of-farm-families-in-africa/

Янгилик билан ўртоқлашиш: