Ўзбекистон инглиз тилини билиш бўйича жаҳон рейтингида 86-ўринни эгаллади
Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон инглиз тилини билиш бўйича жаҳон рейтингида 86-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“EF EPI Индекси”га мувофиқ (инглиз тилини билиш даражаси– ЎзТАГ), рейтингга Ироқ ва Ливияни ортда қолдирган Ўзбекистондан ташқари дунёнинг жами 88 мамлакати кирган. Рейтингда жами 5 йўналиш мавжуд бўлиб, булар жуда юқори даража, юқори, ўртача, пайт ва жуда паст даражалардир.
Қозоғистон 80-ўринни олиб, Ўзбекистонни бироз ортда қолдирди.
Собир ССРИнинг бошқа мамлакатлари кўрсаткичларига келсак, Литва 26 ўринни (жуда юқори), Беларусь - 38 ўринни (ўртача даража), Россия - 42 ўринни (ўртача даража), Украина - 43 ўринни (ўртача даража), Грузия - 45 ўринни (паст даража) ва Озарбайжон - 77 ўринни (ўта паст даража) эгаллади.
Биринчи ўринда “инглиз тилини билишнинг жуда юқори даражаси” тоифасини олган ҳолда Швеция бормоқда. Биринчи бешталикда шимолий Европанинг яна икки мамлакати: Голландия, Норвегия ва Дания кирди.
Сурат манбаи: https://1prof.by


