Ўзбекистон инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқда

Дата: 16:28, 02-02-2018.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан яхшилашга йўналтирилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шунинг учун ҳам 2017 йилда мамлакатда аниқ вазифаларга эга инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Ушбу муассаса, нафақат иқтисодий соҳадаги, балки бутун ўзбек жамияти ҳаётидаги муҳим лойиҳаларни амалга оширишда локомотив ролини ўйнаши керак. Хусусан, илмий тадқиқотлар ва инновация фаолиятини ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни сафарбар қилиш, бу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини таъминлаш, ижодий ғоялар ва ишланмаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш вазифалари унинг диққат марказида бўлади”, - дейилади ҳужжатда.

Мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар бошланган. “Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига киритиш учун мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Бугунги дунёда ривожланишнинг инновацион моделини жорий этиш, илғор ғоялар, “ақлли” технологиялар, “ноу-хау” экспорти орқали жадал ривожланаётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда”, - деб қайд этилади ҳужжатда.

Шундан кейин қайд этилишича, ҳукумат, иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларни жалб қилиш ва лойиҳаларни шакллантиришнинг бутунлай янги механизмларини жорий этиш учун мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш устида фаол иш олиб бормоқда. “Шу мақсадда, биринчи қадам сифатида, Ўзбекистонни ривожлантириш давлат дастури қабул қилинди ҳамда уларнинг молиялаштириш фонди ташкил этилди”, - дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамизки, “2030-йилгача давр учун барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини амалий тадбиқ этилиши бўйича Ўзбекистон ҳукумати чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга мурожаатининг асосий тезисларини ўзида акс эттиради.

Сурат манбаи: http://science.spb.ru/allnews/item/1221-innovatsionnoe-razvitie-regionov

Янгилик билан ўртоқлашиш: