Ўзбекистон интеграциялашган текстиль мажмуаларини яратиш дастурини амалга оширмоқда

Дата: 14:10, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон йигирув, тўқув ва тикув фабрикаларидан ташкил топган интеграциялашган текстиль мажмуаларини яратиш бўйича махсус дастурни амалга оширмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Дастурнинг асосий қисми 2015-2016 йилларда амалга оширилади. Лойиҳаларни тайёргашга доир кенг кўламли бошланғич ишлар бажарилди. Зарур лойиҳа ва қурилиш хужжатлари тайёрлаб бўлинди, техник-иқтисодий асосномалар ишлаб чиқилди ва ҳозирда улар тижорат банкларидан кредитлар олиш босқичига ўтди. Жорий йилнинг охирига қадар Сирдарё вилоятидаги Сардоба пахта тозалаш заводи ва Навоий вилоятидаги собиқ Навоий пахта тозалаш заводи ҳудудларида тикув цехларини очиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” ДАК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: