Ўзбекистон интернет-провайдери абонентларини баъзи ресурслар иши ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди

Дата: 17:09, 17-06-2016.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Sarkor Telecom интернет-провайдери абонентларини баъзи ресурслар иши ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интернет-провайдер сайтидаги маълумотга кўра, тармоқдаги тўхталишлар, секин юкланишлар ва бошқа муаммолар ташқи тармоқнинг speedtest.net, appstore.com, wotblitz.com каби ресурсларида кузатилади.

Sarkor Telecom мутахассисларининг таъкидлашларича, “провайдер томонидан қандайдир муаммолар аниқланмаган”. “Сизнинг тариф режангизда белгиланган тезликни текшириш учун http://beta.speedtest.net/ манзилидан фойдаланишингизни сўраймиз”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: