Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 174 ўринни олди

Дата: 13:35, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда интернетга уланишнинг ўртача тезлиги 2,7 Мбит/с тенг, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яқинда машҳур “Интернет-спидометр”ни ишлаб чиққан Speedtest.net интернетга уланиш тезлигини текширишга ихтисослашган Ookla компанияси  ресурслари навбатдаги “Бутунжаҳон Интернет-индекс”и – жаҳон мамлакатларида интернетга уланиш бўйича ўртача тезликка доир рейтингни тақдим қилдилар.

Рейтинга мувофиқ, Ўзбекистон 2,7 Мбит/с тезлик билан дунёнинг 193 мамлакати орасида 174 ўринни эгаллади. Айни пайтда қўшни мамлакатлар Узбекистондан сезиларли даражада олдинда бўлиб, Қозоғистон 57, Қирғизистон 69, Тожикистон эса 74 ўринда.

МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши натижа Россияда – 35 ўрин. Ундан кейин Украина (36), Арманистон (58), Беларусия (75), Озарбайжон (119) келмоқда. Туркманистон эса ўлчаш учун зарур маълумотлар бўлмаганлиги сабабли рейтингга кирмади.

Анъанага кўра, Жанубий Корея, Гонконг ва Япония рейтингнинг юқори поғоналарини эгалладилар.

Эслатиб ўтамизки, индекс 2014 йил давомида 350 млн. фойдаланувчидан олинган 5 млн кунлик ўлчашлар асосида тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: