Ўзбекистон интернет тезлигини чиқиш каналини Қозоғистондан Туркманистонга ўтказиш ҳисобига оширмоқчи

Дата: 15:34, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон интернет тезлигини чиқиш каналини Қозоғистондан Туркманистонга ўтказиш ҳисобига оширмоқчи, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

CA-NEWSнинг ORIENT ААга таянган ҳолда маълум қилишича, Ўзбекистон Туркманистон ва Эрон, Қирғизистон ва Хитой орқали интернетга чиқишнинг муқобил каналларини ўрганмоқда.

Таъкидланишича, 2018 йил охирига бориб ушбу мамлакатларнинг етакчи миллий операторлари билан алоқа каналларни сотиб олиш ва ижарага олиш бўйича битимларни имзолаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ташқи каналларга интернет тезлигини ошириш ва фойдаланувчилар қамровини ошириш мақсадларида уланиш ниятида.

Туркманистон нафақат ўз аҳолиси, балки қўшни давлатларга ҳам юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун зарур барча технологияларга эга. Ашхабодда маълумот узатиш тезлиги 20 Гбит/секундга тенг. Яқин орада коммуникация тармоқларини модернизация қилиш ҳисобига унинг тезлиги 100 Гбит/с. ташкил қилиши зарур

Эслатиб ўтамизки, бугунда “Ўзбектелеком” телекоммуникацион компанияси интернет тармоғига “Қозоқтелеком” орқали чиқади.

Сурат манбаи: http://masterservis24.ru/245-proverit-skorost-interneta.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: