Ўзбекистон интернетдан фойдаланувчилар сони бўйича дунёда 37-ўринни эгаллайди
Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон интернетдан фойдаланувчилар сони бўйича дунёнинг 201 мамлакати орасида 37-ўринни эгаллайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Internet Live Stats портали маълумотларига асосланган ҳолда.
Портал маълумотларига кўра, 2016 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра Ўзбекистонда 15 млн 453 минг 227 интернет тармоғи фойдаланувчилари бўлган. Мамлакатда интернетнинг кириб келиш даражаси эса 51% етган. Бир йилда интернетга яна 893 596 киши (+6,1%) уланган.
Интернетдан фойдаланувчилар сони энг кўп бўлган топ-50 мамлакатлар сирасига минтақа мамлакатлар орасида фақат Қозоғистон кирди (9 млн 961 минг 519 киши ёки аҳолининг 55,8%).
Рейтингда Хитой етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатда интернетдан 721 млндан ортиқ киши фойдаланади (аҳолининг 52,2%). Иккинчи ва учинчи ўринларда – Ҳиндистон (460 млндан ортиқ киши, 34,8%) ва АҚШ (286 млндан зиёд киши, 88,5%).
Биринчи бешталикда яна Бразилия (139 млндан ортиқ, 66,4%) ва Япония (115 млндан зиёд, 91,1%) килган.


