Ўзбекистон инвестиция форуми доирасида қиймати $12 млрдлик 100 зиёд хужжатлар имзоланди

Дата: 16:45, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда 2015 йил 5-6 ноябрда ўтказилган Халқаро инвестиция форуми доирасида қиймати $12 млрдлик 100 зиёд хужжатлар имзоланди, булардан $5 млрди – тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитасидан маълум қилишларича, хужжатлар давлат улуши хорижий инвесторларга сотилиши таклиф этилаётган йирик корхоналарни сотиб олиш, нефтгаз, нефткимё ва кимё, автомобил ва электротехника, фармацевтика, текстил, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутади.

Халқаро инвестициявий форумда Европа Ҳамжамияти, Корея Хукумати, Германия, Польша, Япония, Қувайт каби жами 33 та давлатнинг 300 дан ортиқ компаниялари, шунингдек, инвестиция фондлари, йирик таҳлил марказлари, Жахон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқалардан жами 560 дан ортиқ вакиллар иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда кенг кўламли хусусийлаштириш дастури қабул қилинган бўлиб, у 1247 давлат активларани салоҳиятли хорижий инвесторларга сотишни кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: