Ўзбекистон қирғиз Ўшида мактаб қуради

Дата: 17:40, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида битим имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ матубот хизмати маълумотларига кўра, ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг элчиси ва Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири даражасида имзоланган.

Битимдан мақсад ўзбек маблағи ҳисобидан 630 ўқувчи ўрнига эга умумтаълим мактабини қуриб, уни Қирғизистонга мулк сифатида беғараз топширишдан иборат.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши тарихан шаклланиб келган ўзбек ва қирғиз биродар халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳамда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: