Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги Ўнгар тов участкасидан патрулларини олди

Дата: 15:20, 19-09-2016.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек милицияси ходимлари Ўнгар тов участкасини тарк этишди, деб хабар беради ҚирТАГ Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлимига асосланган ҳолда.

“2016 йилнинг 18 сентябрида ўзбек томони Ўнгар тов участкасидан Ўз.Р ИИВ милицияси ходимларини чақириб олди. Бу ҳақида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакиллари музокаралаларида расман хабар берилди”, - деб маълум қилади ҚР чегара хизмати.

Шунингдек, 19 сентябр 08.00дан бошлаб қирғиз-ўзбек чегарасининг барча участкалари одатдаги режимда ишлай бошлади.

“ҚР ДЧХ бўлинмалари давлат чегарасини барча жойда кучайтирилган ҳолда қўриқлашни давом эттирмоқда”, - деб қўшимча қилишди ҚР давлат чегара хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 22 августда икки ўзбек вертолётлари Ўнгар товда мамлакат куч тизими ходимларини туширган эди. Ушбу операция давомида ўзбек томони 4 қирғиз фуқаросини қўлга олишган. Ушланганлар радиореле станцияси ходимлари бўлишган ва Наманган вилояти ТИИБ 8 сентябргача ушлаб турилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: