Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарага БТР ва ҳарбийлар чиқарди – ҚР ДЧХ

Дата: 13:05, 18-03-2016.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарага БТР ва ҳарбийлар чиқарди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг (ҚР ДЧХ) жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-Буқа тумани Могол деган жойидаги қирғиз-ўзбек чегарасининг тавсифланмаган участкасида Ўзбекистон ҳарбийлари 2 дона БТР ва 2 “КамАЗ”ни чиқариб қўйдилар”, - дейилади агентликнинг жума кунги хабарида.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда 35-40 Ўзбекистон ҳарбийлари бор.

Шу билан боғлик ҳолда Моголда соат 08.50да қирғиз томони ташаббуси билан Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара муассасаларининг музокаралари бошланди.

Шунингдек, 2016 йил 18 март соат 08.00да ўзбек томони биртарафлама ҳолда “Маданият-автодорожный” ўтиш пунктини тўлиқ ёпди.

“Достук-автодорожный” пунктида ўзбек томони шахслар ва транспорт воситалари ўтишига чекловлар қўйди. Хусусан, Қирғизистон фуқароларига Ўзбекистондан чиқиш мумкин бўлган ҳолда, кириш мумкин эмас. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бундай чекловлар қўйилмаган. Учинчи мамлакатлар фуқаролари учун “Достук-автодорожный” халқаро ўтиши одатдагидай ишламоқда.

Ўз навбатида, қирғиз томони “Баймак-автодорожный”, “Кен-Сай-автодорожный” ва “Кадамжай-автодорожный” назорат ўтиш пунтларидан шахслар ва транспорт воситаларини ўтказишни тўхтатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: