Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарани вақтинчалик ёпди

Дата: 11:31, 22-08-2016.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарани вақтинчалик ёпиб қўйди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) душанба куни ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“Ўзбек томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунига тайёргарлик ва уни ўтказиш муносабати билан 2016 йилнинг 22 августидан бошлаб қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг ўтиш-назорат пунктларида вақтинчалик чекловлар жорий этилади”, - дейилади хабарда.

Хусусан, Қирғизистон фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш ва ўз навбатида, Ўзбекистон фуқаролари учун Қирғизистонга чиқиш тўхтилади. Лекин ватанига қайтаётган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари давлат чегарасини чекловларсиз кесиб ўтадилар.

Айни пайтда, учинчи томонлар фуқаролари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлари ходимларининг чегарадан ўтиши белгиланган тартибда амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: