Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой юк ташувлари йўналиши очилди
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой юк ташувлари йўналиши очилди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) сешанба куни Ўш шаҳри мэриясига асосланган ҳолда.
Куни кеча “Дўстлик” назорат ўтиш пунктида “Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Қошғар” йўналиши бўйича халқаро автоюриши ишчирокчиларидан иборат делегацияларнинг учрашув маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойга тегишли учтадан катта юк машиналари “Дўстлик” назорат ўтиш пунктини тантанали равишда кечиб ўтиб, янги йўналиш бўйлаб хитойнинг Қошғар шаҳри томонга қараб йўлга чиқди.
ҚР транспорт ва йўллар вазирлиги қошидаги автомобиль-сув ва юкҳажм назорати агентлиги директори А.Бекмуратовнинг сўзларига кўра, ушбу синов лойиҳаси бўйича келишув уч мамлакат томонидан имзоланган бўлиб, янги йўналишнинг очилиши мамлакатлар ўртасида юк ташувчилар учун қўшимча қулайликлар яратади.


