Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон уран қазиб олиш оқибатларини енгиб ўтиш бўйича ишларга маблағ оладилар

Дата: 11:18, 12-11-2018.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатлари уран қазиб олиш оқибатларини енгиб ўтиш бўйича ишларга маблағ оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЕТТБ матбуот хизматининг маълумот беришича, халқаро ҳамжамият томонидан Марказий Осиёда уран қазиб олиш оқибатларини бартараф этишга қўшимча маблағлар ажратилди.

ЕТТБнинг Лондондаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган Марказий Осиё учун экологик реабилитация ҳисоб рақамига (ЭРҲР) бадал йиғиш бошланганига бағишланган анжуманда 30дан зиёд мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Европа комиссияси қўшимча равишда 10 млн евро тақдим этди. Бельгия, Швейцария, АҚШ, Норвегия ҳам йирик бадаллар ажратдилар. Литва ҳам маълум улуш қўшиши ҳақида маълум қилди.

Йиғилган маблағлар жамғарма фаолиятини реабилитация қилишни талаб қилаётган объектлар фаолиятига татбиқ этишга имкон беради, бироқ мазкур ҳудуддаги барча бирламчи аҳамиятга эга участкаларда иш олиб бориш учун қўшимча маблағлар талаб қилинади. Ўзбекистон ва Қирғизистондаги тўртта объектда реабилитация ишлари 2019 йилда бошланади.

ЕТТБ қайд этишларича, минтақада тўпланган радиоактив материаллар атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига зарар етказмоқда. Кўплаб уран объектлари минтақанинг қишлоқ хўжалиги маркази – аҳоли зич бўлган Фарғона водийсидан оқиб ўтувчи Сирдарё ирмоқларида жойлашган. Бу ҳудуд Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, жамғарма 2015 йилда ЕК ташаббуси билан таъсис этилган бўлиб, ЕТТБ бошқарувида фаолият юритади. ЭРҲРнинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги фаолияти ҳадли битимлар имзоланганидан кейин бошланган.

Сурат манбаи: https://donpress.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: