Ўзбекистон Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС-1 қурилишида иштирок этади
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекгидроэнерго” Акционерлик жамияти Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС-1 қурилишида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
CA-NEWS маълумотига кўра, ўтган ҳафта охирида “Ўзбекгидроэнерго” ва қирғиз Миллий энергетика холдинг компанияси Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси бўйича меморандум имзоладилар. Хужжат Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди.
Унинг якунлари бўйича тарафлар яна бешта ҳужжатни имзоладилар. Хусусан, гап 2017-2018 йилларда Қирғизистондан Ўзбекистонга электроэнергия етказиб бериш, Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Орто-Токой (Косонсой) сув омборидан биргаликда фойдаланиш, ҳаво транспорти ва халқаро автомобиль алоқаси тўғрисидаги ҳужжатлар ҳақида кетмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари 1 декабрга бориб қолган 15% чегарани келишган ҳолда давлат чегаралари масаласини бутунлай якунлашлари мумкин.