Ўзбекистон Қирғизистондан $13 млндан зиёдлик электроэнергия импорт қилади

Дата: 09:02, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг декабридан 2018 йил мартида Ўзбекистон Қирғизистондан $13 млндан зиёдлик электроэнергия импорт қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қирғиз ОАВ маълумотларига кўра, бундай шартнома имзолангани ҳақида “Миллий Энергия Холдинг Компанияси” ОАЖ бошқарув кенгаши раиси Ойбек Калиев Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон 550 млн киловатт-соат ҳажмидаги электр энергиясини экспорт қилиш ниятида. Электр энергиясининг экспорт нархи 1 кВт соатга 2,4 центни ташкил этади. Шундай қилиб, етказиб бериш қиймати $13 млн 200 мингга баҳоланмоқда.

Аввалроқ, Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергиясини 1 кВт соат учун 2 центдан етказиб беришни бошлагани маълум бўлган, келишув миқдори $25 млн, энергия ҳажми 1,25 млрд кВт/соатни ташкил этган эди.

Жорий шартнома Қирғизистон учун бу йил Ўзбекистон билан имзоланган иккинчи келишувдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: