Ўзбекистон Қирғизистонга Бишкек яқинида самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қирғизистонга Бишкек яқинида самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Ўзбекистон Республикасии Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга Boeing-747 юк самолёти фалокатга учраб, кўплаб инсонлар, жумладан, болалар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди”, - дейилади душанба куни тарқалган хабарда.
Олдин хабар берилгани каби, 16 январ соат 07.30да “Манас” аэропортининг қўниш йўлагида Boeing-747 юк самолёти ҳалоктга учради. Натижада 15 уй вайрон бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 37 киши ҳаётдан кўз юмган.