Ўзбекистон Қирғизистонга электроэнергия экспорти учун $9,3 млн ўтказди

Дата: 19:09, 30-08-2017.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қирғизистонга электроэнергия экспорти учун $9,3 млн ўтказди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“Ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан келишувга мувофиқ, қўшни давлат бизга электроэнергия экспорти учун $9,3 млн ўтказди”, - деб хабар қилди Миллий энергетик холдинг раҳбари Айбек Калиев иқтисодиёт тармоқларини 2017-18 кузги-қишги мавсумга тайёрлаш бўйича республика штаби йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, Тўхтагул сув омборидаги 19,6 млрд кубометр сув электроэнергияни қўшни мамлакатларга экспорт қилишга имкон беради.

“Бугунда биз 825 млн кВт соат экспорт қилдик, Ўзбекистонга 1 кВт/соатига 2 центдан жами 1,2 млрд кВт/с экспорт қилишимиз зарур”, - деб қўшимча қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: