Ўзбекистон Қирғизистоннинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли бўйича ёндашувини қўллаб қувватлади

Дата: 22:41, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қирғизистоннинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли бўйича ёндашувини қўллаб қувватлади, деб хабар берди ҚР  президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков президент Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида гапира туриб.

“Учтомононлама темир йўлга доир лойиҳа мавжуд. Ўзбек томони темир йўлнинг қурилишига доир ёндашувини қўллаб қувватлади”, - деб тиқтибос келтиради Исаковдан Nuz.uz нашри.

Шунингдек, у уч давлатда лойиҳа бўйича ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини ҳам айтиб ўтди.

Олдин маълум қилингани каби, 24 декабрда А.Атамбаев Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келди. Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан биргаликда мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрига гуллар қўйди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари “Man Auto-Uzbekistan” заводига ташриф буюрдилар. Шунингдек, А.Атамбаев ва Ш.Мирзиёев ўзаро музокаралар ўтказдилар.

Эслатиб ўтимизки, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан боғловчи лойиҳалаштирилаётган магистралдир. Йўл Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европага чиқиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: